Суннатданми, аҳамияти йўқ. Лекин, Қуръон ва Суннатда бўлиши мумкин эмас, чунки Суннат, гарчи мутавотир бўлса ҳам, Қуръонни бекор қила олмайди. Агар улардан аввалгиси аниқланмаса, иккаласи ҳам занний бўлиши керак, чунки икки қатъий далил бир-бирига зид келмайди. Агар иккиси ҳам занний бўлса, иккаласи таржиҳ яъни солиштирилиб, кучли далилга амал қилинади. Далилнинг қуввати (кучлилиги) деганда, далилларни тартиб жиҳатидан кучлилиги ва занний далилларни далилликка олиниш даражасининг кучлилиги назарда тутилади. Далиллар тартибига келсак, Китоб, яъни Қуръон мутавотир Суннатдан кучлироқ, мутавотир Суннат эса ижмодан кучлироқ, тавотур йўли билан етказилган ижмо эса оҳод хабардан кучлироқ, оҳод хабар эса қиёсдан кучлироқ бўлади. Аммо агар иллати далолатан ё истинботан ё қиёсан олинган бўлса, иллати очиқ-ойдин олинган бўлса, далилнинг қуввати жиҳатидан унга очиқ далолат қилган насснинг муомаласи билан ёндашилиб, очиқ насснинг ҳукмини олади. Агар у Қуръондан олинса, Қуръон ҳукмида, агар Суннатдан олинса, Суннат ҳукмида, агар унга ижмо далолат қилса, ижмо ҳукмида бўлади. Аммо занний далилларнинг ҳар бирини далилликка олиниши жиҳатидан текширилса, улар икки хил бўлади: биринчиси Суннат, иккинчиси эса қиёс. Бу икки далилни ҳам солиштиришда ўзига хос эътиборлари, яъни далилнинг кучини билдирадиган белгилари бор. Суннатнинг далили кучлилиги деганда, унинг санади (ровийлари) матни ва мадлули, яъни лафз далолат қилган маъно жиҳатидан қувватли эканлиги назарда тутилади. Суннатнинг далили санад жиҳатидан қувватли эканлиги бир неча ишларда кўринади:
Биринчи, ривоят қилувчига алоқадор бўлади. Бевосита шу ишга алоқадор, яъни унда қатнашган ровий унда қатнашмаган ровийдан кучлироқ ҳисобланади, чунки у ўзи айтган воқеани яхши билади. Бунинг мисоли Абу Рофеънинг ривояти кабидир. Бу ривоятда келишича, Расулуллоҳ с.а.в. Маймунани эҳромдан чиққан ҳолда никоҳлаб олганлар. Бу ривоят эса ибн Аббоснинг Расулуллоҳ с.а.в. Маймунани эҳромлик ҳолда никоҳлаб олганлар, деган ривоятидан қувватли ҳисобланади, чунки Абу Рофеъ Расулуллоҳс.а.в. билан Маймуна орасида элчи ҳамда Маймунанинг никоҳларини Расулуллоҳс.а.в.нинг номларидан қабул қилиб олган эди. Ҳадис ровийнинг фақиҳлиги билан ҳам қувватли ҳисобланади. Ровийси фақиҳ бўлган хабар ривоят қилувчиси фақиҳ бўлмаган хабардан қувватлироқ бўлади. Ҳадис ривоят қилувчи ривоятни ёд олгани ёзганидан қувватли деб саналади. Ривоят қилувчи ривоятини ёд олган ҳадис, ривоят қилувчи ривоятини ёд олмасдан ёзган ҳадисидан қувватлироқдир. Чунки у шубҳадан узоқдир. Ривоят қилувчиси машҳур ҳадис ривоят қилувчиси машҳур бўлмаган ҳадисдан қувватлироқ деб саналади.
Иккинчиси ривоятнинг ўзига алоқадор. Мутавотир хабар оҳод хабардан кучлироқдир. Муснад хабар, яъни ҳамма ровийлари баён қилинган хабар мурсал хабар, яъни битта ровийси баён қилинмаган хабардан қувватлироқ бўлади. Чунки муснад хабарда ровийларнинг ҳаммаси аниқ, мурсал хабарда эса ровийлар ноаниқ бўлади.
166-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260
|